Бундеслига. "Бавария" "Хоффенхайм" устидан иродали ғалабага эришди(видео)

Шанба оқшомида Германия Бундеслигасида 20-тур ўйинлари давом эттирилди. Мюнхеннинг “Бавария” клуби ўз майдонида “Хоффенхайм”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 12-дақиқасидаёқ меҳмонлар “Бавария”га иккита тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олган эди. Бироқ якунда тажриба ўз сўзини айтиб, Юпп Хайнкес шогирдлари 5:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди.

Қуйида ушбу ўйинда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!