Бундеслига. “Боруссиялар баҳси”да дортмундликлар ғалаба қозонди

Бугун Германия Бундеслигасида 30-тур ўйинлари давом эттирилди. Бундан бироз муқаддам тур доирасидан ўрин олган 5 та баҳс якунига етгани тўғрисида хабар бериб ўтган эдик. Ҳозиргина эса сазкур турдан ўрин олган навбатдаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда "Боруссия Мюнхеггладбах" ўз майдонида Дортмунднинг "Боруссия"сини қабул қилди.

Голларга бой ўтган мазкур беллашувда Томас Тухель шогирдлари иродали ғалабага эришди ва дортмундликлар турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олишди.

Германия Бундеслигаси. 30-тур

Боруссия М – Боруссия Д 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 10, пенальти Ройс, 1:1 – 43 Штиндль, 2:1 – 48, автогол Шмельцер, 2:2 – 59 Обамеянг, 2:3 – 87 Геррейру.

Боруссия М – Зоммер, Кристенсен, Вендт, Эльведи (Корб, 81), Вестергор, Штробль, Дауд (Бенеш, 64), Хофманн, Траоре (Херрманн, 71), Хан,Штиндль.

Боруссия Д – Бюрки, Гинтер, Шмельцер, Дурм, Геррейру, Кастро, Шахин (Мерино, 22), Пулишич, Бендер, Ройс (Обамеянг, 57), Дембеле (Мор, 87).

Огоҳлантиришлар: Дауд (9), Кастро (54), Эльведи (71), Мерино (79), Бюрки (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!