Бундеслига. Илк турда "Бавария" "Байер"га имконият бермади (видео)

Аввал хабар берганимиздек кеча Мюнхендаги “Альянц-Арена” стадионида Германия Бундеслигаси 1-туридан ўрин олган “Бавария” хамда “Байер” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Зюле ҳисобни очди. Орадан яна 9 дақиқа ўтиб эса Толиссо ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 52-дақиқада Левандовски пенальтини  аниқ амалга оширди ва ҳисобни йирик кўриниш ҳосил қилишини та`минлади. Бироқ Мехмеди томонидан киритилган жавоб голи меҳмонларни йирик мағлубиятдан сақлаб қолди – 3:1.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видешарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!