Бундеслиганинг ёш юлдузи ким?

20 март, 21:45 438

Бундеслиганинг ёш юлдузи ким?

 

"Бавария" ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Матс Хуммельс Бундеслигада иштирок этаётган барча футболчиларнинг ўйинларини кузатган ҳолда, улар орасида энг иқтидорли чарм тўп устаси ким эканини маълум қилди.

Матс Хуммельс ўзининг кузатишлари асосида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган 19 ёшли Усмон Дембелени Бундеслиганинг энг истеъждодли футболчиси, деб топган.

Бугунги кунда "Барселона" ўз таркибига чорлаётган Усмон Дембеле жорий мавсумда Бундеслигада 23 та учрашувда олтита гол урди.

SPORTS.uz