“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” ўйинолди матбуот анжумани якшанба куни ўтказилади

22 апрель, 14:38 264

“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” ўйинолди матбуот анжумани якшанба куни ўтказилади

 

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигасининг 5-турида “Бунёдкор” Жидданинг “Ал-Аҳли” клубини қабул қилади. Учрашув 24 апрель, душанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унга кўра, 23 апрель кунги тадбир соат 12:15да бошланади. Даставвал ОАВ вакиллари саволларига Саудия Арабистони клуби вакиллари жавоб қайтаришади. Шундан сўнг, 12:30дан бошлаб “Бунёдкор” ФК бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қиладилар.

“Бунёдкор”нинг ўйинолди расмий машғулоти соат 17:45да бошланса, “Ал-Аҳли” вакиллари 19:00дан эътиборан “Бунёдкор” стадионида машқга киришадилар.