“Бунёдкор” – “Динамо” ўйинига борадиган самарқандликлар диққатига!

19 апрель, 10:35 359

“Бунёдкор” – “Динамо” ўйинига борадиган самарқандликлар диққатига!

 

«Динамо» жамоасини ҳар ўйинда қизғин қўллаб-қувватлаётган самарқандлик футбол ишқибозлари олий лига 7-тури доирасида Тошкентга боришади.

Хабарингиз бор, айни дамда олий оигада пешқадамлар сафида бораётган “Динамо”нинг ижобий натижаларида мухлисларнинг ҳам ҳиссаси беқиёс. Ишқибозлар «Динамо»ни қизғин қўллаб-қувватлашда давом этишади.

7-тур доирасида «Динамо» 20 апрель куни пойтахтда «Бунёдкор» жамоаси меҳмони бўлади. Ушбу ўйинга боришни режалаштирган жамоа мухлислари, пайшанба куни соат 8:30 да «Динамо» стадиони олдидан автобусда Тошкентга жўнаб кетишлари кўзланмоқда.

Батафсил маълумот учун, мухлислар фаоли Шавкат Бурҳоновга (+998 97 920 24 40) мурожаат этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Динамо» учрашуви 20 апрель, пайшанба куни соат 18:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.