“Бунёдкор” – “Локомотив”. Ўзаро ўйинлар тарихи (Видео)

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари қарма-қаршиликлари доимо қизиқарли бўлиб келган.

26 апрель, пайшанба куни Суперлига 8-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 22-тўқнашуви сифатида қайд этилади. Бу ҳақда "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Шу кунгача кунгача ўтказилган 21та ўзаро ўйинларнинг 10тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, 6 учрашувда темирйўлчилар зафар қучишган. Яна 5та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 30:23, “Бунёдкор” фойдасига.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари – Сервер Жепаров ҳисобланади. Собиқ “Бунёдкор”чи “қалдирғочлар” сафида “Локо” дарвозасини тўрт маротаба аниқ нишонга олган.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 3:1
17.03.2007. 2-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5000 томошабин
Голлар: Мўминжонов 16 (0:1), Саломов 45+2 (1:1), Мандзукас 51 (2:1), Р.Ғофуров 80 (3:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 8,6 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:0
02.05.2008. 8-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3737 томошабин
Голлар: Солиев 19 (1:0), Жепаров 90+2 пенальти (2:0)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:1 (0:1)
24.10.2009. 27-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7895 томошабин
Голлар: Аъзамов 7 (0:1), Солиев 62 (1:1), Ривалдо 88 пенальти (2:1)
Бош ҳакам: Рустам Саидов – 8,2 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:0 (0:0)
16.10.2010. 23-тур. “Жар” стадиони. 5122 томошабин
Гол: Кападзе 52
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов – 8,9 (Тошкент)

БУНЁДКОР - ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:1)
22.04.2012. 5-тур. “Жар” стадиони. 4365 томошабин
Голлар: Раҳматуллаев 3 (0:1), Козак 16 (1:1)
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)
04.07.2013. 13-тур. “Жар” стадиони. 4152 томошабин
Голлар: Пишур 45 пенальти (1:0), Тожиев 83 пенальти (1:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)
11.04.2014. 5-тур. “Жар” стадиони. 6250 томошабин
Голлар: Пишчур, 38 (1:0), Тожиев 90 (1:1)
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 0:1 (0:1)
22.08.2015. 19-тур. “Бунёдкор” стадиони. 2765 томошабин
Гол: Санжар Шоаҳмедов 15
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий) – 8,2

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 0:1
23.11.2016. 30-тур. “Бунёдкор” стадиони. 507 томошабин
Гол: Сардор Мирзаев 74
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,8

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:0 (0:0)
25.06.2017. 15-тур. “Бунёдкор” стадиони. 818 томошабин
Гол: Шаҳзодбек Нурматов 71
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 8,8

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!