“Бунёдкор” – “Локомотив”. Ўзаро учрашувлар тарихи ҳақида

Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” “Бунёдкор” жамоаси майдонига сафар уюштиради. 

Ушбу икки гранд клубнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар солсак, “Локомотив” “Бунёдкор”га қарши ички чемпионатимиз доирасида 18 марта ўйин ўтказган. Ўйинларнинг 8 таси “қалдирғочлар” фойдасига, 5 таси эса “темирйўлчилар” фойдасига ҳал бўлган. Яна 5 та ўйин дуранг билан тугаган.

Ўзаро учрашувларда “Локомотив” футболчилари “Бунёдкор” дарвозасига 19 та гол киритиб, 25 марта ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишган.

“Локомотив” жамоасининг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ҳисобидаги ғалабаси – 3:0 2015-йилги мавсумнинг биринчи даврасида қўлга киритилган.

Яна бир диққатга сазовор жиҳат шундан иборатки, “Бунёдкор” футболчилари сўнгги бор “Локо” дарвозасини 2014 йилнинг 28 августида ишғол қилишганди. Шундан буён ўтказилган 4 та ўйинда “Локомотив” дарвозаси дахлсиз қўриқланиб келмоқда. Ушбу 4 ўйинда “Локомотив” вакиллари рақиб дарвозасига 5 та гол уриб, бирор марта ҳам гол ўтказиб юборишмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!