“Бунёдкор” – “Қизилқум”. Видеопревью

 

6 апрель, пайшанба куни олий лига 5-тур учрашувларига старт берилади. Ушбу тур доирасидаги марказий учрашувлардан бири “Бунёдкор” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасида кечади.

2007 йилдан буён олий лигада иштирок этиб келаётган “Бунёдкор” ўзаро ҳисобда “Қизилқум” жамоаси билан чемпионат доирасида йигирма биринчи бор тўқнаш келади.

Бунгача ўтказилган 20 учрашувнинг 16тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган. Учта беллашув дуранг билан якунланган бўлса, “Қизилқум” ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар фарқи – 46:10.

Ўзаро ўйинлар тўпурари Анваржон Солиев ҳисобланади. “Бунёдкор” ҳужумчиси зарафшонликлар дарвозасини беш бор ишғол қилган. Қуйида ушбу жамоаларнинг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалар ва киритилган голлар видеолавҳаси билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ 2:0 (2:0)
21.04.2007. 6-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5000 томошабин
Голлар: Жасур Ҳасанов, 8 (1:0), Рашид Ғофуров, 44 (2:0)
Бош ҳакам: Александр Петров (Тошкент) – 8,3

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ 1:0 (0:0)
04.11.2008. 26-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 4687 томошабин
Гол: Баҳодир Пардаев, 81 (1:0)
Бош ҳакам: Явар Нажафалиев (Тошкент) – 8,2

БУНЁДКОР - ҚИЗИЛҚУМ 4:0 (2:0)
06.03.2009. 2-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3888 томошабин
Голлар: Хосе-Луис Вильянуэва, 5 (1:0), Хосе-Луис Вильянуэва, 9 (2:0), Жасур Ҳасанов, 67 (3:0), Сервер Жепаров, 76 (4:0)
Бош ҳакам: Валерий Кострикин (Самарқанд) – 8,7

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 1:1 (1:1)
23.04.2010. 6-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 6822 томошабин
Голлар: Жасур Ҳасанов 4 (1:0), Собир Усмонхўжаев 35 (1:1)
Бош ҳакам: Вадим Агишев (Тошкент) – 8,5

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 3:1 (2:0)
09.09.2011. 19-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 2148 томошабин
Голлар: Анвар Ражабов 24 (1:0), Виктор Карпенко 39 (2:0), Обид Жўрабоев 51 (2:1), Шавкат Саломов 55 (3:1)
Бош ҳакам: Мурод Муҳаммедов (Бекобод) – 7,8

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 3:0 (2:0)
17.11.2012. 25-тур. Тошкент. "Жар" стадиони. 1235 томошабин
Голлар: Виктор Карпенко 3 (1:0), Баҳодир Пардаев 12 (2:0), Жавлон Иброхимов 73 (3:0)
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 4:0 (3:0)
29.10.2013. 24-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 268 томошабин
Голлар: Марко Блажич 11 (1:0), Марко Блажич 17 (2:0), Сардор Рашидов 23 (3:0), Игорь Таран 76 (4:0)
Бош ҳакам: Марат Исмоилов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 2:1 (1:1)
15.03.2014. 1-тур. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 1003 томошабин
Голлар: Анвар Бердиев 24 (1:0), Элдор Бойматов 29 (1:1), Воҳид Шодиев 70 (2:1)
Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Бухоро)

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 2:1 (2:1)
07.08.2015. 17-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 1068 томошабин
Голлар: Элдор Шомуродов 8 (1:0), Наврўзбек Алимов 17 (1:1), Элдор Шомуродов 31 (2:1)
Бош ҳакам: Олим Толибжонов (Тошкент) – 7,8

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ 2:0 (0:0)
10.06.2016. 11-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 968 томошабин
Голлар: Александар Алемпиевич 77 (1:0), Баҳодир Насимов 80 (2:0)
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов (Андижон) – 8,2

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!