“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйини МТЖ ўйини сабаб 1 кунга кечиктирилди

7 июнь, 11:41 168

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйини МТЖ ўйини сабаб 1 кунга кечиктирилди

 

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” ўйини Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ–2018 саралашидаги ўйини сабаб 1 кунга кечиктирилди.

“Олий Лига 13-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви “қалдирғочлар”нинг Эронга қарши ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан кейин клуб ихтиёрига кеч қўшилишлари сабабли 15 июндан 16 июнга кўчирилди”, – дейилади ПФЛ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви 12 июнь куни Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтади.