“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви видеопревьюси

15 июнь,2017, 12:53 276

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашуви видеопревьюси

 

Олий лига 13-тури доирасида “Бунёдкор” ўз майдонида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.

Мазкур баҳс бу икки жамоанинг ўзаро ҳисобдаги бешинчи учрашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган тўртта ўйиннинг барчасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан. Эътиборлиси, қўқонликлар ҳали “қалдирғочлар” дарвозасига тўп ҳам кирита олишмаган. Тўплар фарқи, 11:0.

“Бунёдкор” сафида Воҳид Шодиев ва Достонбек Ҳамдамов “Қўқон-1912” жамоаси дарвозасини икки маротабадан ишғол этишган. “Қалдирғочлар” матбуот хизмати учрашув олдидан видеопревью тақдим қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.