“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувини Вадим Агишев бошқаради

10 июнь, 08:31 167

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувини Вадим Агишев бошқаради

14–16 июнь кунлари Олий лига 13-тур учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинларга қўйидаги ҳакам ва назоратчилар маълум бўлди.

Унга кўра, 16 июнь куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувини вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди, дея хабар беради қўқонликлар матбуот хизмати. 

Бунгача ушбу ҳакам жамоамизнинг битта  учрашувида ишлаган. Агишев 14 апрель куни бўлиб ўтган “Машъал” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган.

Олий лига, 13-тур

16 июнь, жума

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Қўқон-1912» (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), К. Расулов (Қарши)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: Ф. Магаметов.