“Бунёдкор” — “Насаф”: Устунлик тошкентликлар томонида

 

“Насаф” биринчи давранинг қолдирилган 3-тур учрашувини Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Шу пайтгача Олий лига баҳсларида 20 маротаба куч синашган бу жамоалар бугун ўзаро 21-учрашувда майдонга тушадилар. Ўзаро ўйинлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 9 учрашувда “Бунёдкор” ғалабага эришган. 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” уч ўйинда ғалабага эришган. Тўплар фарқи – 26:10 “қалдирғочлар” фойдасига.

 “Насаф” сўнгги бор Тошкентда “Бунёдкор”ни 2014 йили мағлуб этган. Тошкентдаги бу ғалаба ягоналигича қолмоқда. Бу жамоалар Тошкентда 10 маротаба куч синашишган. Шундан 1 тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда етти марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Учрашувни тўғридан-тўғри “Спорт” канали трансляция қилишни режалаштирган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!