"Бунёдкор" - "Локомотив" ўртасидаги финал ўйинидан сўнг нима сабабдан мухлислар майдонга тушиб кетганлиги сабаби маълум бўлди

Кеча пойтахтимиздаги муҳташам “Бунёдкор” стадионида “Бунёдкор” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди.

Ушбу ўйин мухлисларнинг катта қизиқишига учради ва 34 минг мухлисга мўлжалланган стадион ишқибозлар билан тўлиб-тошди ва ўйин сўнггида майдонга мухлислар тушиб келган эди. ЎФФ матбуот хизмати эса бу борада махсус баёнот билан чиқди.

“Илк бора Ўзбекистон Кубоги финали олдидан ўзига хос шоу уюштирилиб, стадионга йиғилган мухлислар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ҳақиқий байрам ташкил этилди.

Шоу-дастурда ўзбек эстрадасининг таниқли вакиллари – Шаҳзода, Райҳон, “Уммон”, “Беном”, Шаҳриёр, Рухшона каби эстрада юлдузларининг иштироки учрашув олдидан мухлисларга кўтаринки кайфият бахш этди.

Шу йилнинг 25 ноябрь куни Япониянинг Сайтама шаҳрида ОЧЛ финали бўлиб ўтган ва бу финал учрашувини ПФЛ бош директори Омон Ғофуров бевосита стадиондан кузатиб борган эди. Омон Ғофуров ОЧЛ финали каби нуфузли мусобақаларни ташкил этиш тажрибасини ўрганиб, бу тажрибани юртимизда ҳам қўллаш мақсадида Ўзбекистон Кубоги финалини катта шоу тариқасида ўтказишга қарор қилинди.

Мухлисларни стадионда хурсанд қилиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан копток ва шарфлар совға тариқасида тарқатилди. Мухлисларнинг эмоцияларга берилиб, ўйин якунига етганидан сўнг “Локомотив” клуби футболчиларини табриклаш мақсадида майдонга чиқиб кетиши каби вазиятлар футболи ривожланган давлатларда ҳам учраб турадиган ҳолат ҳисобланади”, - дейилади баёнотда.

Унда таъкидланишича, ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа ушбу ўйинни бевосита стадиондан кузатиб борди ва финалдан катта таассурот олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!