“Бунёдкор” - “Насаф”. Превью

2 июль,2017, 17:30 342

“Бунёдкор” - “Насаф”. Превью

“Насаф” биринчи давранинг қолдирилган 3-тур учрашувини Тошкент шаҳрида “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 4 июл сешанба куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Мазкур учрашув соат 19:00да бошланади.

Шу пайтгача Олий лигада бу икки жамоа 20 маротаба куч синашишган. Ўтказилган ўйинларнинг 9 тасида “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган бўлса, 8 учрашувда кучлар тенг келган. “Насаф” футболчилари уч ўйинда ғалаба нашидасини суришган. Тўплар фарқи – 26:10 “қалдирғочлар” фойдасига.

Ўтган йилги мавсумда Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилган бўлса, иккинчи даврадаги Тошкентда бўлган учрашувда “Бунёдкор” жамоаси 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

“Насаф” сўнгги бор “Бунёдкор”ни Тошкентда 2014 йили мағлуб этган.

Бу жамоалар Тошкентда 10 бор куч синашишган. Шундан 1тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” эса Тошкентда етти марта ғалаба қозонган. Қолган 2 учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Айни пайтда “Насаф” жамоамиз 26 очко билан турнир жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ҳисобида 18 очко бор. Улар турнир жадвалининг 12-поғонасида боришмоқда.

Қуйида ушбу жамоаларнинг Тошкентда қайд этган барча натижалари билан таништириб ўтамиз.

БУНЁДКОР - НАСАФ 3:0 (1:0)

18.06.2007. 13-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3500 томошабин

Голлар: Шавкат Саломов 18 (1:0), Сергей Лушан 60 (2:0), Виктор Карпенко 67 (3:0)

Бош ҳакам: Марат Исмоилов – 8,5


БУНЁДКОР - НАСАФ 4:0 (2:0)

13.08.2008. 20-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 7516 томошабин

Голлар: Улуғбек Бақоев 11 (1:0), Хосе-Луис Вильянуэва 34 (2:0), Улуғбек Бақоев 56 (3:0), Сервер Жепаров 72 (4:0)

Бош ҳакам: Андрей Тамбовцев – 8,1


БУНЁДКОР - НАСАФ 2:1 (1:0)

24.08.2009. 19-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5672 томошабин

Голлар: Ривалдо 27 пенальти (1:0), Илҳом Шомуродов 54 (1:1), Сервер Жепаров 73 (2:1)

Бош ҳакам: Рустам Хамидов – 8,0


БУНЁДКОР - НАСАФ 5:0 (2:0)

28.07.2010. 5-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 5844 томошабин

Голлар: Виктор Карпенко 13 (1:0), Денилсон 34 (2:0), Стевица Ристич 57 (3:0), Стевица Ристич 80 (4:0), Стевица Ристич 82 (5:0)

Бош ҳакам: Вадим Агишев – 8,4


БУНЁДКОР -НАСАФ 2:1 (0:0)

11.06.2011. 11-тур. Тошкент. «Жар» стадиони. 8305 томошабин.

Голлар: Андрей Переплёткин 70 (0:1), Милош Трифунович 72 (1:1), Милош Трифунович 81 (2:1)

Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 9,6


БУНЁДКОР - НАСАФ 0:0

16.06.2012. 10-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3977 томошабин

Бош ҳакам: Валентин Коваленко


БУНЁДКОР – НАСАФ 3:0 (2:0)

Олий лига, 2-тур. 08.03.2013. Тошкент ш. “ЖАР” стадиони . 1684 томошабин.

Голлар: Олександр Пишур, Фозил Мусаев, Алибобо Раҳматуллаев.

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.


“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:2 (0:1)

Олий лига, 21-тур. 25.09.2014. Тошкент шаҳри. ЖАР стадиони. 3210 томошабин.

Голлар: Т.Аюпов (86-пен) – И.Шомуродов (2), А.Геворкян (84).

Бош ҳакам: М.Исмоилов.


“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 0:0

Олий лига, 12-тур. 07.06.2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 3868 томошабин.

Бош ҳакам: Валентин Коваленко-8,9


“БУНЁДКОР” – “НАСАФ” 1:0

Олий лига, 25-тур. 15.10.2016. Тошкент ш., “Бунёдкор” стадиони. 1732 томшабин

Бош ҳакам: Равшан Эрматов

Гол: Элдор Шомуродов, 19’-1:0.
 


Жамоа тўпурарлари

“Бунёдкор” жамоаси футболчилари бу йилги баҳсларда рақиблари дарвозасига 13та тўп киритишган. Ўз дарвозасидан эса 14та тўп ўтказиб юборган. “Қалдирғочлар”нинг барча голларига жами тўрт нафар футболчи муаллифлик қилишган. Булар, Достонбек Ҳамдамов, Вадим Чемиртан, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматовлардир. Жамоанинг айни пайтдаги тўпурари Достонбек Ҳамдамовдир. У ҳозиргача 9та гол киритган. Вадим Чемиртан 2та, Дилшодбек Аҳмадалиев ва Шаҳзодбек Нурматовлар эса 1тадан гол муаллифи бўлишган.

“Насаф” футболчилари рақиблари дарвозасини 22марта ишғол қилишди. Шулардан 2таси пенальтидан киритилган бўлса, бир марта ўзаро учрашувда рақиб футболчиси ўз дарвозасига гол киритиб қўйган. Ҳозирги пайтда “Насаф”нинг тўпурари Драган Черан бўлиб турибди. У рақиблар дарвозасини 8 марта ишғол қилди, жумладан 2та голни пенальтидан киритган. Қаршиликларгнинг голларига Черандан ташқари яна ўн нафар футболчиларимиз муаллифлик қилишди. Баҳром Абдураҳимов 4та гол киритган бўлса, қолган 9 нафар футболчилар ўз ҳисобларига биттадан гол ёздириб қўйишган.

Жамоалар 4 июл куни ўзаро 21-учрашувда куч синашишади. Барча футбол ишқибозларини ана шу қизиқарли учрашувга таклиф этиб қоламиз.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.