"Бунёдкор" "Ал Жаиш"ни қандай енгди? (ВИДЕО)

Хабарингиз бор, бугун Осиё қитъасида ОЧЛ-2017 плей-офф босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Ушбу босқичда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафарда Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби билан куч синашди.

Ўта эҳтиёткорликка асосланган ўйинда томонлар 90 дақиқада дарвозаларни ишғол қила олишмади. Натижада учрашув бош ҳаками қўшимча таймлар белгилади.

15 дақиқадан иборат 2 таймда ҳам гол кузатилмагач, ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Лотареяда эса омад "Бунёдкор"га кулиб боқди 3:1. Ушбу ғалаба "қалдирғочлар"ни гуруҳ босқичига олиб чиқди.   

Ушбу учрашувнинг ёрқин вазиятлари акс этган видеони томоша қилинг: 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!