"Бунёдкор" БААда

 

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси "Ал-Айн" клубига қарши Осиё Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган баҳсни ўтказиш учун БААга етиб келди.

"Қалдирғочлар" шу куннинг ўзидаёқ машғулот олиб боришди. "Ал-Айн" клубига тегишли қароргоҳда бўлиб ўтган машғулот жараёни бир ярим соат давом этди ва унда БААга олиб келинган 18 нафар футболчи қатнашди. Машқлар Виктор Карпенко ва Хайрулла Каримов бошчилигида ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Ал-Айн" - "Бунёдкор" учрашуви 8 май куни "Ҳазза бин Зайед" стадионида маҳаллий вақт билан 19:40да (Тошкентда 20:40 бўлади) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!