“Бунёдкор” Исфаҳонга етиб борди

9 апрель,2017, 08:39 383

“Бунёдкор” Исфаҳонга етиб борди

 

Хабарингиз бор, 10-11 апрель кунлари қитъамизда Осиё Чемпионлар лигасининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси ушбу тур доирасида Эроннинг "Зоб-Аҳан" клуби меҳмони бўлади.

"Қалдирғочлар" делегацияси 8 апрель куни тунда Исфаҳон шаҳрига етиб келдилар ва "Kowsar" меҳмонхонасига жойлашдилар. Бугун (9 апрель) кечки яқин "Бунёдкор" Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, "Зоб-Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви 11 апрель куни Исфаҳондаги "Фуладшаҳр" стадионида маҳаллий вақт билан 20:00да (Тошкентда 19:30 бўлади) бошланади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.