“Бунёдкор” Жиддада машғулот ўтказди

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Жидда шаҳридаги илк машғулотини ўтказди. “Қалдирғочлар”нинг бугунги тайёргарлиги “Ал-Аҳли”нинг уй аренаси – “Спорт Сити” стадиони машғулот майдонида ўтказилди.

Сергей Лушчан бошчилигида олиб борилган машғулотда жамоа билан Жидда шаҳрига олиб келинган барча 18 нафар футболчи қатнашди ва жараён роппа-роса бир соат давом этди.

Йигитларнинг кайфиятлари аъло даражада эканлиги ва гуруҳ босқичи стартидаги натижа аҳамияти қанчалик юқори эканликларини жуда яхши тушуниб туришибди.

Эртага ўйинолди расмий тадбирлар бор. Соат 15:00да жамоалар менежерлари иштирокида йиғилиш бўлса, 16:00дан эътиборан ҳар иккала бош мураббийлар ва биттадан етакчи футболчилар ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришади. Шундан кейин “Ал-Аҳли” (соат 19:00да) ва “Бунёдкор” (20:00) футболчилари “Спорт Сити” аренасида расмий машғулот олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль, сешанба куни маҳаллий вақт билан 20:15да (Тошкентда 22:15 бўлади) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!