“Бунёдкор” ОЧЛ-2016 ғолибини мағлуб этди

 

Бир неча дақиқа олдин Дубайда “Бунёдкор” клуби ўртоқлик ўйини ўтказди. “Қалдирғочлар”га бу гал ОЧЛ-2016 ғолиби ҳисобланган “Чонбук Моторс” рақиблик қилди.

Қизиқарли кечган беллашувда Сергей Лушчан шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Бунёдкорчилардан Элдор Шомуродов ва Достонбек Ҳамдамов дарвозани ишғол қилган бўлса, кореяликлардан Жонгеон битта гол билан жавоб берди.

“Бунёдкор” – “Чонбук Моторс” 2:1

Голлар: Элдор Шомуродов 15, Достонбек Ҳамдамов 24, Жонгеон 35

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!