"Бунёдкор" Қўқонда голлар ёмғирини "намойиш" этди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Олий Лигасининг 28-тури доирасида ўтказилган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" баҳси ўз якунига етди. 

Қизиқарли кечган баҳс якунида "қалдирғочларнинг" қўли биланд келди. Хусусан, ўйиннинг дастлабки дақиқаларида Мижамол Қосимов ҳисобни очган бўлса, орадан кўп вақт ўтмай Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиннинг иккинчи бўлимида эса, тошкентликлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва ушбу бўлимда Дилшодбек Аҳмадалиев, Анвар Ғофуров, Отабек Шукуров ва Шоҳрух Гадоевларнинг голлари эвазига "Бунёдкор" қўқонликлар устидан йирик ғалабани қўлга киритди. 

Шунингдек, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Жавоҳир Сиддиқов томонидан киритилган чиройли гол мезбонларга овутувчи вазифасини ўтади.

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 2:5 

Голлар: Суҳроб Бердиев 13, Жавоҳир Сиддиқов 85 - Миржамол Қосимов 5, Дилшод Аҳмадалиев 47, Анвар Ғофуров 58, Отабек Шукуров 69, Шоҳрух Гадоев 72

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 14. Дониёр Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов 61), 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 26. Акмал Холмуродов, 55. Дарко Гожкович, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.

Захира: 13. Никита Рибкин, 4. Баҳодир Акрамов, 11. Андрей Сидоров, 17. Аваз Маматхўжаев, 25. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

“Бунёдкор”: 25. Мурод Зухуров, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акрам Комилов, 6. Анвар Ғофуров, 8. Жавлон Иброҳимов, 9. Шаҳзод Нурматов (14. Воҳид Шодиев 75), 17. Достон Ҳамдамов (15. Фаррух Икромов 80), 21. Дилшод Аҳмадалиев, 29. Отабек Шукуров, 30. Хуршид Ғиёсов (22. Шохрух Гадоев 58), 44. Миржамол Қосимов.

Захира: 32. Суҳроб Султонов, 3. Ислом Қобилов, 14. Воҳид Шодиев, 15. Фаррух Икромов, 22. Шохрух Гадоев, 28. Даврон Умиров, 77. Шохруз Норхонов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Ҳасанов 19, Александр Мерзляков 79 - Дилшодбек Аҳмадалиев 20, Отабек Шукуров 33, Рустам Ашурматов 56

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!