"Бунёдкор" Саудия Арабистони жамоаси билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби БААнинг Шаржа шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда.

“Қалдирғочлар” ушбу йиғин доирасида Саудия Арабистонининг “Ар-Рид” жамоаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Ушбу баҳсда эса томонлар ўзаро дурангга имзо чекишди. Хусусан, дастлаб 33-дақиқада саудияликлар вакили Исмоил ҳисобни очган бўлса, Элдор Шомуродов 60-дақиқада жавоб голини киритди ва ушбу ҳисоб ўйин сўнггига қадар сақланиб қолди.

Қайд этиш жоиз, тошкентликлар бундан олдинги баҳсда Шотландиянинг "Абердин" клубига қарши тўп суриб, имкониятни бой бериб қўйганди.

“Ар-Рид” – “Бунёдкор” 1:1

Гол: Исмоил 33, Шомуродов 60  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!