“Бунёдкор” Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнади

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказди.

Жамоамизнинг бу сафарги рақиби Саудия Арабистони Про-лигаси вакили “Ал-Файсалий” клуби бўлди. Назорат учрашуви бўлганлиги учун Сергей Лушчан дастлабки дақиқалардан аралаш таркибни майдонга туширди. Шунингдек, захирада қолдирилган барча футболчиларга имкон берилди.



Қизиқарли кечган баҳсда кучлар тенг келди. Биринчи бўлим ўрталарида саудияликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Шомуродов узатмасини Жавоҳир Эсонқулов гол билан якунлаб, якуний натижа 1:1 бўлишини таъминлади.

“АЛ-ФАЙСАЛИЙ” (Саудия Арабистони) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:1 (1:0)
Голлар: 27 (1:0), Жавоҳир Эсонқулов 89 (1:1)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Акрамжон Комилов, Нурилло Тўхтасинов, Отабек Шукуров, Душан Мичич, Александр Игнатович, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов, Жовлон Иброҳимов
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Рустамжон Ашурматов, Жавоҳир Эсонқулов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Исломжон Қобилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Вадим Чемиртан, Миржамол Қосимов, Шохруҳ Гадоев, Нодирхон Камолов, Сардорбек Азимов, Жавлон Мирабдуллаев

"Бунёдкор"нинг навбатдаги назорат учрашуви 15 январь куни Шотландиянинг "Абердин" клубига қарши кечади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!