“Бунёдкор” “Сўғдиёна” билан ўзаро ўтказилган 15 ўйинда фақат бир марта мағлуб бўлган. Превью

 

4 март, шанба куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига-2017 1-тури доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилади. Мазкур беллашув олдидан “Бунёдкор” матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Ушбу учрашув жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги ўн бешинчи тўқнашуви сифатида тарихда қолади. Бунгача ўтказилган ўйинларнинг ўн учтасида “қалдирғочлар” ғолиб чиқишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида битта ғалаба бор. Тўплар фарқи – 37:3(!).

Ўзаро ўйинлар тўпурарлари ҳақида гап кетганда Сервер Жепаров, Ривалдо ва Олександр Пишурни эслаб ўтиш даркор. Бу уч футболчи жиззахликлар дарвозасига тўрттадан гол уришган. Эътиборлиси, Ривалдонинг тўрт голи бир ўйинга тўғри келади. Яна ҳам аҳамиятлиси бразилиялик футбол афсунгари ўз покерини 17 дақиқа ичида нишонлаган.

Яна бир қизиқ жиҳат. “Сўғдиёна” вакиллари ҳозирча Тошкентдаги баҳсларда бирон маротаба ҳам “қалдирғочлар” дарвозасини ишғол эта олишмаяпти.

Қуйида “Бунёдкор” – “Сўғдиёна” учрашувларининг тошкентликлар мезбонлигида ўтган учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 2:0 (1:0)

25.08.2008. 18-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5873 томошабин

Бош ҳакам: Абдухамидулло Расулов (Тошкент) – 9,2

Голлар: Вильянуэва, 31 (1:0), Жепаров 82 (2:0)

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 5:0 (0:0)

29.06.2009. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 5416 томошабин

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент) – 9,6

Голлар: Ривалдо 54 (1:0), Ривалдо 61 (2:0), Ривалдо 65 (3:0), Ривалдо 71 (4:0), Жепаров 90+3 (5:0)

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 1:0 (1:0)

06.08.2011. 15-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 3060 томошабин

Бош ҳакам: Рустам Бобомуродов (Навоий) – 8,4

Гол: Трифунович 24 (1:0)

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 5:0 (3:0)

04.03.2013. 1-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 764 томошабин

Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

Голлар: Олександр Пишур 13 пенальти (1:0), Олександр Пишур 28 пенальти (2:0), Лутфулла Тўраев 32 (3:0), Олександр Пишур 71 (4:0), Камолиддин Мурзоев 86 (5:0)

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 1:0 (0:0)

18.10.2014. 23-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 2687 томошабин

Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

Гол: Воҳид Шодиев 10

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 2:0 (1:0)

24.09.2015. 23-тур. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 712 томошабин

Бош ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент) – 7,2

Голлар: Шакер Зуаги 37 пенальти (1:0), Элдор Шомуродов 56 (2:0)

 

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА 1:0 (0:0)

09.08.2016. 17-тур. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 515 томошабин

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев (Тошкент) – 8,0

Гол: Шаҳзодбек Нурматов 51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!