"Бунёдкор” клуби мухлислар ва ОАВ ходимлари билан мулоқот қилди | Фотожамланма

 

Бугун «Бунёдкор» стадиони матбуот анжуманлари залида 2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишланган мухлислар ва ОАВ ходимлари ўртасида тадбир ўтказилди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида «Бунёдкор» клуби бош директори Бахтиёр Бобоев, бош мураббий Сергей Лушчан ва «Бунёдкор» стадиони директори Ваҳид Закиров иштирок этишди ва мухлислар ва ОАВ ходимлари билан мулоқот қилишди.

Суҳбат сўнггида «Бунёдкор» мухлислар жамоасининг энг фаол аъзолари эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шундан сўнг, «Бунёдкор» клубига яқинда келиб қўшилган икки легионер футболчи – Вадим Чемиртан ҳамда Душан Мичич мухлислар ва ОАВ ходимларининг саволларига жавоб беришди.

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!