"Бунёдкор" ўртоқлик ўйинида "Металлург" билан дуранг ўйнади

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси иккинчи давра арафасида назорат учрашуви ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Спарринг рақиб сифатида Бекободнинг “Металлург” клуби танланди. Учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилгани йўқ. Танаффусдан кейин Сардорбек Азимовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг бекободликлар дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Фарруҳ Икромов ҳисобни очди. Учрашув якунланиши арафасида “Металлург” ҳужумчиси Муҳаммаджон Султонов жарима зарбасидан ташкил этилган комбинацияни гол билан якунлади – 1:1.

Назорат учрашуви

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1 (0:0)

Голлар: Фарруҳ Икромов – Муҳаммаджон Султонов

“Бунёдкор”: Зухуров, Қобилов, Ғофуров, Иброхимов, Нурматов, Чемиртан, Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Гадоев, Қаҳрамонов, Қосимов

Захирадан майдонга тушганлар: Бекбоев, Иззатов, Ғиёсов, Комилов, Собирхўжаев, Шодиев, Азимов, Тўхтасинов, Мираҳмадов, Акбаров

“Металлург”: Султонов, Хусинов, Хошимов, Одилов, Нўьмонов, Эсонқулов, Абдуллаев, Сулаймонов, Зиёвуддинов, Исоқжонов, Абдумўминов Захирадан майдонга тушганлар: Қаҳрамонов, Каримқулов, Сатторов, Аҳмедов, Султонов, Қодирқулов

Бош ҳакам: Владислав Цейтлин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!