“Бунёдкор” ўйинларига чипталарни интернет орқали харид қилиш йўлга қўйилади

Бугун “Бунёдкор” стадиони матбуот анжуманлари залида 2017 йил халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилига бағишланган мухлислар ва ОАВ ходимлари ўртасида тадбир ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Тадбирда клуб стадиони директори Воҳид Зокиров ҳам иштирок этиб, тез орада ўйинларга чипталарни интернет орқали харид қилиш йўлга қўйилишини маълум қилди.

Кўпчиликка маълум, ўтган йили стадионимиз борасида танқидлар келиб тушган эди. Ҳозирда стадион чими 100% тайёр ҳолатда. Биз декабр ойи бошида майдонга янги уруғ сепилди. Ҳаммаси яхши кетмоқда, сифати ҳам яхши чиқди. Яқинда жамоамиз ўйинлари учун чиқарилган чипталарни интернет орқали харид қилиш имконияти йўлга қўйилади, бироқ ҳозирча бунинг устида иш олиб борилмоқда. Ўшанда мухлисларимиз ўзларининг қимматли вақтларини тежаб қолади. Буни 28 февраль куни “Бунёдкор” – “Ал Айн” баҳсига қадар йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – дейди Воҳид Зокиров.

Bunyodkor

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” ОЧЛ-2017 “С” гуруҳида “Ал Аҳли”дан ташқари “Зоб Ахан” (Эрон) ва “Ал Айн” (БАА) клублари билан куч синашади. Дастлабки уй учрашувини 28 февраль куни амирликларга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!