"Бунёдкор" пеналтилар сериясида "Ал Жаиш"ни мағлуб этди ва гуруҳ босқичига йўл олди

 

Хабарингиз бор, бугун Осиё қитъасида ОЧЛ-2017 плей-офф босқич ўйинлари ўтказилмоқда. Ушбу босқичда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сафарда Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби билан куч синашди.

Ўта эҳтиёткорликка асосланган ўйинда томонлар 90 дақиқада дарвозаларни ишғол қила олишмади. Натижада учрашув бош ҳаками қўшимча таймлар белгилади.

15 дақиқадан иборат 2 таймда ҳам гол кузатилмагач, ғолиб номи пеналтилар сериясида аниқланди. Лотареяда эса омад "Бунёдкор"га кулиб боқди 3:1. Ушбу ғалаба "қалдирғочлар"ни гуруҳ босқичига олиб чиқди.   

“Ал Жаиш” – “Бунёдкор” 0:0 (3:1)

“Ал Жаиш”: 16.Абабакар, 4.Мендес (67.Жасим Ал Ҳошими 90+4), 6.Иса, 8.Муфта, 10.Сардор Рашидов, 14.Метнани, 15.Траоре (5.Муҳаммад Ал Жабри 46), 18.Абдулраб, 23.Сиддиқ, 24.Сейду Кейта, 31.Ромариньо.

Захира: 22.Сауд Муборак, 2.Мурод Нажи, 5.Муҳаммад Ал Жабри, 13.Салоҳ Ал Яҳри, 27.Аҳмад Моеин, 33.Сайаф Муҳсин, 67.Жасим Ал Ҳошими

“Бунёдкор”: 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустам Ашурматов, 4.Акром Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (97.Жавоҳир Эсонқулов 65), 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (16.Алишер Саноев 79), 21.Дилшод Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров.

Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 3.Исломжон Қобилов, 11.Вадим Чемиртан, 16.Алишер Саноев, 22.Шохрух Гадоев, 30.Хуршид Ғиёсов, 97.Жавоҳир Эсонқулов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!