“Бунёдкор” тарбияланувчилари 292та жамоа қатнашаётган турнирни йирик ғалаба билан бошлади

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Хитойдаги турнирга жўнаб кетишган. Хитойнинг Шеньян шаҳрида дунёнинг деярли барча қитъаларидан ташриф буюрган жами 292та жамоа иштирок этадиган турнирда “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.

Ёш "қалдирғочлар" Gothia Cup 2017 мусобақасидаги илк учрашувини Покистоннинг “Меҳран” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши ўтказишиб, йирик 10:0 ҳисобида зафар қучишди. "Бунёдкор"нинг голларига Жасур Жалолиддинов (5та), Отабек Жўрақўзиев (2та), Диёрбек Рахимқулов, Фарруҳбек Мухторов ва Икром Эркинов муаллифлик қилишди.

Тошкент клуби мураббийлари покистонликларга қарши баҳсда қуйидаги футболчиларни майдонга туширишди: Қодиров (Харин), Абдурашидхўжаев , Убайдуллаев (Аъзамов), Абдулбеков (Аширалиев), Содиқов (Бондаренко), Рахимқулов, Сатторов, Бўриев (С; Шарипов), Эркинов (Мухторов), Жўрақўзиев (Мирзасалимов), Жалолиддинов

“Бунёдкор-2002” турнирнинг 2-турида Япониянинг “Пуебла” футбол мактаби тарбияланувчилари билан куч синашишади. Бу учрашув бугун бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!