"Бунёдкор“ вакилларининг мардонавор ҳаракатлари акс этган фотожамланма

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор “Насаф” ва “Бунёдкор” клублари Осиё чемпионлар лигаси «Плей-офф» учрашувларида араб жамоаларига қарши майдонга тушишди.

Дастлаб Саудия Арабистонида ўтган баҳсда “Насаф” вакиллари мағлубиятга учраган бўлса, “Бунёдкор” Қатарда ғалаба қозонди.

Мардонавор тарзда ҳаракат қилган “қалдирғочлар” 4 таймдан иборат баҳсда дуранг натижа қайд этишди ва навбат пеналтилар сериясига берилди. Футбол лотереясида эса ҳамюртларимиз ғалабани илиб кетишди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, Ўзбекистондаги дарвозабонлар орасида пеналтилар бўйича энг яхши мутахассис ҳисобланган Муроджон Зуҳуров рақибнинг 11 метрлик нуқтадан берган 3 та зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди ва жамоасига зафарли онларни тақдим этди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!