"Бунёдкор" ёшлар жамоаси 2017 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар жамоаси деб топилди

Айни дамда пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

"Йилнинг энг яхши ёшлар жамоаси" номинациясида "Бунёдкор" клубининг ёшлар жамоаси ғолиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, ёш "қалдирғочлар" жорий мавсум ёшлар лигасида чемпионликни қўлга киритишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!