
"Бунёдкор" ютқазишда давом этмоқда, бу сафар улар "Зоб Ахан"га мағлуб бўлишди
Ҳозиргина Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-туридан ўрин олган "Зоб Ахан" ва "Бунёдкор" жамоалари биҳси ўз якунига етди.
Биз учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу ўйин майдон эгаларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ушбу мағлубиятдан сўнг "Бунёдкор" расман жорий мавсум ОЧЛ билан ҳайрлашди.
“Зоб Аҳан” – “Бунёдкор” 2:1
Голлар: Воҳид Муҳаммадзода (5), Муртазо Табризи (54) – Шаҳзодбек Нурматов (72)
Огоҳлантириш: Отабек Шукуров (71)
“Зоб Аҳан”: Муҳаммадрашид Мазаҳери, Али Ҳамам, Муҳаммад Нажадмеҳди, Воҳид Муҳаммадзода, Меҳрон Деракшан, Ризо Ҳусайни (Ҳагверди, 90), Даниал Эсмоилфар, Маҳди Маҳдипур, Эҳсон Паҳлавон, Муртазо Табризи, Жерри Бенгтсон (Меҳди Ражабзода, 82).
“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Рустамжон Ашурматов, Акрам Комилов, Жавлон Мирабдуллаев, Дилшодбек Аҳмадалиев, Душан Мичич (Достонбек Ҳамдамов, 46), Сардорбек Азимов, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 57), Отабек Шукуров, Хуршид Ғиёсов, Элдор Шомуродов.
Фикрлар