Бургосни ўйини ҳаммани ҳайратга солмоқда

 

Эквадорнинг Кито шаҳрида эркаклар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда Доминикан Республиаси шарафини ҳимоя қилаётган Виктор Эстрелья-Бургос жаҳон теннисида етакчи ҳисобланган мамлакатлар теннисчиларга қарши зўр ўйин кўрсатмоқда.

Чорак финалда италиялик теннисчини мусобақадан чиқариб юборган Виктор Эстрелья-Бургос бош соврин учун сараланган ракетка усталар билан рақобатлашадиган бўлди.

Чорак финалда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Альберт Рамос (Испания, 2) — Роберто Карбальес-Баэна (Испания, Q) 7:5 4:6 6:2

Паоло Лоренци (Италия, 3) — Раджив Рам (АҚШ) 6:3 6:4

Томас Беллуччи (Бразилия, 4) — Ренсо Оливо (Аргентина, 8) 6:2 6:1

Виктор Эстрелья-Бургос (Доминикан Республикаси) — Федерико Гайо (Италия, Q) 6:4 6:4

Финал йўлланмаси учун бўладиган учрашувлар жуфтлиги билан танишинг:

Томас Беллуччи (Бразилия, 4) — Виктор Эстрелья-Бургос (Доминикан Республикаси)

Паоло Лоренци (Италия, 3) — Альберт Рамос (Испания, 2)

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!