Бурни синган "Байер" дарвозабони "Атлетико"га қарши майдонга тушиши мумкин

14 март,2017, 20:00 546

Бурни синган

Леверкузеннинг "Байер" клуби дарвозабони Бернд Лено эртага бўлиб ўтадиган "Атлетико"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Германия Бундеслигасининг 24-турида бўлиб ўтган "Вердер"га (1:1) қарши баҳсдан сўнг шифокорлар Ленога бурн синиши ташҳисини қўйишган эди. 
УЕФА расмий сайтининг маълум қилишича 25 ёшли голкипер жамоаси билан Мадридга келган ва катта эҳтимол билан "Атлетико"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ҳамда "Байер" жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси эртага Тошкент вақти билан 00:45да бошланади. Ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда "матрасчилар" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.