Бускетс "Барселона" сафида ўйин ўтказиш бўйича 8-ўринга чиқиб олди

6 апрель, 19:21 392

Бускетс

Испаниянинг "Барселона" клуби ярим химоячиси Серхио Бускетс каталонияликлар сафида расмий ўйинларда майдонга тушиш сони бўйича саккизинчи ўринга чиқиб олди. 

"Барселона" клуби расмий сайтининг маълум қилишича, 30-турда "Севилья"га қарши учрашувда қатнашган Бускетс учун каталонияликлар сафидаги 422-ўйин бўлди. 

Каталонияликлар сафида расмий ўйинлар сони кўп бўлган ўйинчилар рўйхатини Хави 767 ўйин билан бошқариб бормоқда. Кейинги ўринларда Иньеста ва Пуйол эгаллаб туришибди.