Бускетс: "Барселона"да Паулиньодек футболчи йўқ эди

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоа раҳбариятининг “Гуанчжоу Эвергранд”дан Паулиньони сотиб олиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

“Паулиньо “Барселона”га кўп нарса бериши мумкин. Бизда бундай футболчи йўқ эди. У айни дамда дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Бразилия шарафини ҳимоя қилади. Рақобатга келадиган бўлсак, бу нарса “Барселона”да доим бўлиб келган ва бу барча футболчиларнинг фойдасига хизмат қилади”, - дейди Бускетс Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Паулиньо эртага "Барселона"да тиббий кўрикдан ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!