Бускетс иккита ажойиб таклиф олди

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетсга бир қатор жамоалар жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Хабарларга қараганда 29 ёшли хавбекни “Манчестер Сити” ҳамда ПСЖ клублари ўз сафларига қўшиб олишмоқчи. Бироқ, Бускетс парижликларнинг бу борадаги таклифига аллақачон рад жавобини берган. Боиси, у нисбатан кучсиз ва рақобат йўқ бўлган чемпионатда ўйнашни истамаяпти. Аммо, Бускетс ўзининг эски устози Хосеп Гвардиола бошқарувидаги “сити”га кўчиб ўтишни истесно қилмаяпти. Қолаверса ушбу клуб унга катта маош тўлашга ҳам тайёр.

Маълумот учун, Бускетс жорий мавсум Ла Лигада жами 26та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!