Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос Тошкентга келди (фото)

1491

Бутунжаҳон каратэ федерацияси президенти Антонио Эспинос Тошкентга келди (фото)

  Бугун кечқурун Ислом Каримов номидаги "Тошкент Халқаро аэропорти"да Бутунжаҳон каратэ федерацияси WKF президенти Антонио Эспинос тантанали равишда кутиб олинди.

  WKF президенти уч кун мобайнида Тошкентда бўлади. Антонио Эспинос пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари билан танишади ҳамда мамлакат спорт раҳбарияти билан учрашади. Шунингдек, каратэ бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ҳам қатнашади.

  Юқори мартабали меҳмон ташриф мобайнида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ҳам учрашиши кўзда тутилган. 

Ўхшаш хабарлар