“Бухоро” – “Машъал” ўзаро ўйинларда муборакликлар катта устунликка эга

20 апрель, 10:35 387

“Бухоро” – “Машъал” ўзаро ўйинларда муборакликлар катта устунликка эга

 

Хабарингиз бор, бугундан олий лига 7-тур ўйинлари старт олади. Эртага “Бухоро” ўз уйида “Машъал”ни қабул қилади. Мазкур ўйин олдидан ушбу баҳсга оид маълумотларни тақдим этамиз.

Бу икки клуб олий лигада 30 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 14та ўйинда ғалаба қозонишган, 9 баҳс дуранг билан якунланган. 7та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 45:30. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 30 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 51 очко мавжуд.

“Бухоро”нинг “Машъал” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Машъал”нинг ҳам “Бухоро” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0ни ташкил қилади.

Бухорода ўтган сўнгги учрашувлар: 

25.06.2016 «Бухоро» - «Машъал» 0:1

25.09.2015 «Бухоро» - «Машъал» 3:1

01.06.2014 «Бухоро» - «Машъал» 3:4

07.04.2012 «Бухоро» - «Машъал» 1:1

28.05.2011 «Бухоро» - «Машъал» 2:0

16.05.2009 «Бухоро» - «Машъал» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бухородаги ўйинларда мезбонлар 6 марта ғолиб бўлишган. 5 баҳсда дуранг қайд этилган. “Машъал” ушбу рақиб майдонидан 4 марта сафардан ғалаба билан қайтган. Ўтган мавсум «Машъал» Бухорода ва Муборакда ҳар икки ўйинда ғалаба қозонган.

Ҳакамлар. Олий лиганинг 7 туридан ўрин эгаллаган «Бухоро» ҳамда «Машъал» жамоалари баҳсини Навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бобомуродовга қанотларда  Расулжон Фозилов ва Мўминжон Мажидов кўмаклашишади. Шу куни  Артем Арутюнов назоратчилик вазифасини бажаради.

22 апрель (шанба)

«Бухоро» (Бухоро) – «Машъал» (Муборак)

Ҳакамлар: Рустам Бобомуродов (Навоий), Расулжон Фозилов (Наманган), Муминжон Мажидов (Наманган), Акобирхужа Шукуруллаев (Тошкент)

Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент).