“Бухоро” – “Пахтакор” учрашувини бошқарган ҳакамларга нега паст баҳо қўйилди?

Хабарингиз бор, кеча олий лига 25-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги бўлиб ўтди. Ушбу беллашув тур ўйини бўлгани учун кўпчиликнинг эътиборида эди. Шу боим ҳам “Спорт” телеканали ва SPORTS.uz сайти ижодкорлари мазкур баҳсни Бухоро стадионидан кузатиб борди.

33-дақиқада бош ҳакам Шерзод Қосимов бухороликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Бу эса стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг ғазабини келтирди. Чунки Безерра жарима майдони ичида йиқилганини бир қарашда кўриб хулоса чиқарган рефери 11 метрли нуқтани кўрсатди. Албатта, ушбу вазият ўйиннинг боришига таъсир қилди. Шунинг учун ҳам учрашувда ишлаган ҳакамларга назоратчи паст баҳо қўйди.

Айтиб ўтган ҳолатда баҳсли вазият юзага келгани учун айни пайтда мухлислар ва мутахассислар томонидан баҳсли ҳолат юзага келди. Биз эса ўша паллада олинган видеони бироздан сўнг сизларга тақдим этамиз.

Ўз навбатида ПФЛ расмий сайти учрашувларда паст баҳо олган ҳакамлар борасида изоҳ бериб келаётгани учун бу гал ҳам ушбу вазиятга ойдинлик киритилишини кутиб қоламиз. Чунки ҳакам нима учун паст баҳога лойиқ кўрилгани мақсадга мувофиқ.

“Бухоро” (Бухоро) – “Пахтакор” (Тошкент) 0:2.  18138 томошабин.

Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) - 7,0, Т. Галеев (Тошкент) - 6,0, А. Пўлатов (Тошкент) - 7,5, И. Ибрагимов (Нукус) - 8.

Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!