“Бухоро” – “Шўртан”: Ўзаро учрашувлар статистикаси

4 май, 15:15 271

Ўхшаш хабарлар

“Бухоро” – “Шўртан”: Ўзаро учрашувлар статистикаси

 

Яна саноқли кунлардан сўнг, яъни 6 май куни “Бухоро” 9-тур доирасида ўз майдонида Ғузорнинг “Шўртан” клубини қабул қилади. Ушбу баҳс бу жамоаларнинг олий лигадаги 21чи тўқнашуви бўлади.

Бундан олдин бўлиб ўтган 20 та учрашувда мутлоқ тенглик ҳукмронлик қилмоқда. 8 учрашувда “Бухоро” ғалаба қозонган бўлса, айнан шунча учрашувда ғузорликлар ғолиб чиқишган. Қолган 4 та учрашувда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбатида эса кичик устунлик “Шўртан томонида- 26:28. Ўзаро учрашувларда ҳар иккала жамоа 28 тадан очкони қўлга киритишган.

“Бухоро”нинг “Шўртан устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 4:2 ва 3:1 бўлган бўлса, “Шўртан”да бу кўрсатгич 4:1 бўлиб турибди.

Бухорода ўтган барча учрашувлар:

23.11.2016 “Бухоро”-“Шўртан” 3:1

16.10.2015 “Бухоро”-“Шўртан” 2:2

25.08.2013 “Бухоро”-“Шўртан” 3:2

21.04.2012 “Бухоро”-“Шўртан” 0:1

06.03.2011 “Бухоро”-“Шўртан” 2:1

19.08.2009 “Бухоро”-“Шўртан” 1:2

18.11.2008 “Бухоро”-“Шўртан” 0:0

01.11.2007 “Бухоро”-“Шўртан” 1:0

31.10.2006 “Бухоро”-“Шўртан” 1:2

27.06.2005 “Бухоро”-“Шўртан” 2:1