“Бухоро” - “Қўқон-1912” ўртоқлик учрашувининг вақти маълум

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” мавсумга тайёргарликни Тошкентда  давом эттирмоқда. Жамоага келиб қўшилган футболчилар ҳам машғулотларда анча фаол ҳаракат қилишмоқда. Машғулотлар бош мураббий Улуғбек Бақоев  бошчилигида ҳар куни икки маҳал олиб борилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, клуб эртага иккинчи назорат учрашувида Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши майдонга тушади. Бахс “Бунёдкор” стадионида 12:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!