“Бухоро”: “Пахтакор”га қарши 49-учрашув олдидан

10 май,2017, 12:05 629

“Бухоро”: “Пахтакор”га қарши 49-учрашув олдидан

 

12 май куни “Бухоро” навбатдаги тур учрашувини ўтказади. 10-тур доирасида бухороликлар сафарда “Пахтакор” меҳмони бўлишади. Бу икки жамоа ўзаро азалий рақиб саналишади. Олий лига мусобақаларида “Пахтакор” ва “Бухоро” ўзаро 48 бор беллашишган. Жуда катта устунлик пойтахт клуби томонида.

Ўтказилган учрашувларнинг 33 тасида “Пахтакор”, 6 тасида “Бухоро” ғалаба қозонган. Тўплар нисбати табиий-ки тошкентликлар фойдасига – 33:103.

“Пахтакор”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2005 йили қайд этилган. Бухорода бўлиб ўтган учрашувда тошкентликлар 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. “Бухоро”нинг эса энг йирик ғалабаси 2:0 бўлиб турибди. Ўзаро учрашувларда “Пахтакор” 108 очкони, “Бухоро” 27 очкони жамғарган.

ФАКТ: 2016 йилги мавсумдан бошлаб “Бухоро” ўзаро учрашувларда устунлик қила бошлади. Ўтган мавсумда бу жамоалар жами 4 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан икки учрашув олий лига доирасида бўлган бўлса, қолган икки учрашув Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалига тўғри келган. .  Таъкидлаш жоиз-ки, ўтган йил “Пахтакор” “Бухоро”ни бирон марта мағлуб эта олмаган. Чемпионат доирасида  Бухорода 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, Тошкентда учрашув  1:1 ҳисобида якунланган. Кубок уйинларида эса бухороликлар ҳар иккала учрашувда бир хил 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишган эди.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

13.08.2016 “Пахтакор”-“Бухоро” 1:1

03.04.2015 “Пахтакор”-“Бухоро” 3:1

29.10.2014 “Пахтакор”-“Бухоро” 4:0

04.08.2013 “Пахтакор”-“Бухоро” 2:1

21.11.2012 “Пахтакор”-“Бухоро” 4:1