"Бухоро" "Қўқон-1912"га қарши тайёргарликни бошламоқда

Қиска муддатли таътилга чиқган “Бухоро” жамоаси бугундан бошлаб, кейинги турдаги рақиби “Қўқон-1912”га қарши тайёргарликни бошлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Олий лиганинг навбатдаги 27-турини “Бухоро” ўз уйида ўтказади. «Бухоро»нинг бу сафарги мехмони «Қўқон-1912». Жамоа ушбу баҳсга тайёргарликни ўз қароргохида ўтказади. Футболчилар бугундан қароргоҳда йиғилишади.

4 сариқ карточкалари туфайли “Навбахор” га қарши учрашувни ўтказиб юборган Артём Филипосян кейинги турдаги учрашувда жамоага ёрдам бера олади. Машғулотлар бош мураббий Улуғбек Бақоев ҳамда ёрдамчи мураббий Бахтиёр Ашурматов кўрсатмалари асосида олиб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!