“Бухоро” дурангга эришган баҳсга энг кўп, “Насаф” "Локомотив"ни мағлуб этган ўйинга 2 баробар кам ишқибоз ташриф буюрди

Хабарингиз бор, 15–17 сентябрь кунлари олий лига 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Уч кун давом этган баҳсларнинг батафсил натижалари билан сайтимиз орқали танишиб олгансиз.

Энди эса SPORTS.uz сайти ҳар доимгидек эътиборингизга ушбу тур баҳларига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан таништириб ўтади.

Олий лига: 21-тур рамзий терма жамоаси (Фото)

21-тур учрашувларида стадионларимизга жами 41975 томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача бир ўйинга 5246,875 мухлис келди дегани. Энг кўп томошабин бўйича кўрсатгич Бухородаги "Бухоро" – "Динамо" баҳсига тўғри келди - 16560. Бу турнинг энг кўп томошабин ташриф буюрган беллашуви бўлди.

21-турнинг марказий баҳси ҳисобланган “Насаф” – “Локомотив” қарама-қаршилигини 6293 ишқибоз шоҳиди бўлди. Энг кам мухлис борасидаги статистика доимгидек Тошкент клубига тегишли. “Бунёдкор” – “Нефтчи” беллашувини 678 ишқибоз стадиондан кузатди. Гарчи “қалдирғочлар” ўз ўйинларини топиб, мухлисларига ғалабалар тортиқ этаётган бўлсада, стадионга келаётган томошабинлар жуда озчиликни ташкил қилмоқда.

Қуйида ушбу тур томошабинлар энг кўп кузатган ўйинлар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

«Бухоро» (Бухоро) – «Динамо» (Самарқанд) – 0:0. 16560 томошабин.

«Насаф» (Қарши) – «Локомотив» (Тошкент) – 2:0. 6293 томошабин.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Машъал» (Муборак) – 2:4. 6211 томошабин.

«Навбахор» (Наманган) – «Металлург» (Бекобод) – 2:1. 4932 томошабин.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор) – 3:0. 4784 томошабин.

«Сўғдиёна» (Жиззах) – «Қизилкум» (Навоий) – 1:1. 1305 томошабин.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Обод» (Тошкент) – 1:0. 1212 томошабин.

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Нефтчи» (Фарғона) – 2:0. 678 томошабин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!