"Бухоро" футболчиларига қисқа таътил берилди

2 июнь,2017, 11:55 244

 

Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичидан мувоффақиятли ўтиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган “Бухоро” жамоасига қисқа таътил берилди.

Жамоа 4 июнь куни ўз қароргоҳида йиғилади ва олий лиганинг 13-турига тайёргарлик кўра бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Бухоро” 13-турни ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 15 июнь куни бўлиб ўтади.