"Бухоро" жамоаси "Обод" билан назорат учрашуви ўтказади

Олий лиганинг 12-туридан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлиб ўтадиган учрашувлари туфайли қисқа танафус юзага келди. Ушбу танафусдан унумли фойдаланиш мақсадида “Бухоро” жамоаси навбатдаги турга пухта ҳозирлик кўриш учун Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида футболчиларнинг ўйин амалиётини меъёрда ушлаб туриш мақсадида битта назорат учрашуви ташкиллаштирилади.

Эртага, яъни 9 июнь куни “Бухоро” Тошкентнинг “Обод” жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, олий лиганинг 13-тур доирасида “Бухоро” ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасини қабул қилади. Учрашув 15 июнь куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!