"Бухоро" жамоаси Самарқандда Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

14 апрель, 21:41 455

 

Эртага, 15 апрель куни олий лиганинг 6-тури доирасида “Динамо” ўз майдонида “Бухоро” футболчиларини қабул қилади.

Айни пайтда Самарқанд шаҳрида бўлиб турган “Бухоро” ПФК вакиллари бугун муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов қабрини зиёрат қилишди, деб хабар бермоқда бухороликлар матбуот хизмати.