Бухоро кортларида кураш қизғин

19 апрель, 16:07 128

 

Бухорода теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган теннисчилардан икки нафари бош соврин учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Иккинчи давранинг энг қизиқарли баҳсида ўзбекистонлик икки теннисчи - Санжар Файзиев ва Саидаъло Саидкаримов ўзаро рўбарў келди. Бу баҳсда тажрибали бўлган Санжар 7:6, 6:0 ҳисобида зафар қучди.

Темур Исмоилов турнирдаги иккинчи учрашувини россиялик Роман Блохинга қарши ўтказди. Ўйинда ҳамюртимиз ўз устунлигини намойиш қилди ва баҳсни 6:1, 6:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

 

Чорак финалда Темур Исмоилов қозоғистонлик Дмитрий Попко билан куч синашса, Санжар Файзиев украинлик Вадим Урсуга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz