“Бухоро” украиналик легионер билан шартнома имзолади

 

Кеча Sports.uz портали  “Бухоро” жамоаси сафида украиналик легионер Владимир Баенко кўрикдан ўтаётгани ҳақида хабар берганди.

“Бухоро” клуби расмий сайтида маълум қилинишича, клуб Владимир Баенко билан шартнома имзолашга эришди.

Баенко фаолияти давомида бир қатор Украина клубларида, шу жумладан, “Горняк” ва “Динамо Киев” сафида тўп сурган. Унинг сўнгги жамоаси Украина премьер-лигаси вакили “Звезда” клуби саналади. Ушбу клуб сафида ҳимоячи асосий таркибдан муқим жой эгаллашга улгурди. 2017 йилда у жамоасини алмаштиришга қарор қилди ва “Бухоро” сафига келиб қўшилди.

Тўлиқ исми: Владимир Владимирович Баенко

Туғилган санаси: 1990 йил, 9 февраль (Донецк, Украина)

Амплуа: Ҳимоячи

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!